Теҳрон ўз ядровий дастурини давом эттиради

Президент Маҳмуд Аҳмадийнажод БМТнинг Эронга нисбатан қўллаган санкциялари мамлакат ядровий дастурига умуман таъсир этмаганини яна бир бор таъкидлади.

Мамлакатнинг жануби-ғарбида чиқиш қилган Эрон раҳбари уранни тўйинтириш ишларини тўхтатиш тўғрисидаги БМТ чақириқларини рад этди.

Расмий Теҳроннинг таъкидича, Эрон ядровий дастурни ривожлантиришга қаратилган тадқиқотлар ўтказиш ҳаққига эга. Бироқ Ғарб мамлакатлари Эронни ўз ядровий дастури ёрдамида оммавий қирғин қуроллари яратишга уринаётганликда айблаб келмоқда.