НАТО Афғонистонда фаоллашмоқчи

Юқори лавозимли НАТО қўмондонларидан бири АҚШнинг Афғонистонга қўшимча ҳарбий куч юбориш режаси халқаро альянсга аъзо бошқа давлатларнинг ҳам шундай қарор қабул қилишига туртки бўлишига ишонч билдирди.

Жорж Буш маъмурияти жорий йил якунига қадар уч ярим минг ҳарбий, йил бошида эса беш минг ҳарбийни Афғонистонга юборишни режалаштирмоқда.

НАТО қўмондони генерал Жон Краддок Афғонистонда толибон жангарилари анча фаоллашгани ҳамда ўтган йилга қараганда зўравонлик кўлами 40 фоизга ошганини маълум қилди.

Хабарларга кўра, ҳозирда Афғонистонда жами 65 минг хорижий аскар хизмат қилмоқда, улардан 32 мингги америкалик ҳарбийдир.