Путин Обамага мурожаат қилди

Россия Бош вазири Владимир Путин АҚШнинг янги президенти Барак Обамани марказий Европага аксил ракета мудофаа тизими элементларини жойлаштириш режасидан воз кечишга чақирди.

Путиннинг таъкидича, АҚШнинг бу режаси Россиянинг стратегик салоҳиятига қарши қаратилган ҳамда керак бўлса, Россия бу ҳаракатларга муносиб жавоб қайтаришга тайёр.

- АҚШнинг янги маъмурияти Польша ва Чехия ҳудудига мудофаа тизими ўрнатиш режасидан воз кечса, бизнинг жавоб чораларимизга оид масалалар ҳам ўз-ўзидан ҳал этилади. Алоҳида таъкидламоқчиманки, гап бу ерда жавоб чоралари ҳақида бормоқда, Польша ва Чехияда мудофаа тизими бўлмаса, жавоб чоралари ҳам бўлмайди, - деди Владимир Путин.