ЕИ Косовога ўз миссиясини юборади

БМТ Бош котиби Бан Ки Мунга кўра, Косово ва Сербия расмийлари минтақага келаётган Европа Иттифоқи миссияси билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини изҳор қилган. Европа Иттифоқи миссияси Косовода полиция, суд ва божхона тизимлари фаолиятини назорат қилади.

Бан Ки Мунга кўра, миссиянинг Косовонинг серблар назоратидаги минтақаларига киритилмаслигига қаршилик қилган Приштина европалик кузатувчилар билан ҳамкорлик қилишга тайёрдир.

Европа Иттифоқи Косовога келаси ойнинг бошида ўз миссиясини юборишни режалаштирмоқда.