БМТ Бош котиби: Болалардан худкуш тайёрланмоқда

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Афғонистон ҳукумати ва мамлакатдаги қуролли гуруҳлар болаларни урушга ёллаб, “жиддий қонунбузарликларга” қўл ураётганини баён қилди.

Баъзи ҳолларда Толибон ҳаракати болалардан худкушларни тайёрламоқда. БМТ Хавфсизлик кенгашида Афғонистондаги болалар ва қуролли можарога оид ўзининг биринчи ҳисоботини тақдим қиларкан, Бан Ки Мун болаларга нисбатан жинсий тажоввуз муаммосига ҳам жиддий эътибор қаратишга чақирди.