Яна бир ўзбекистонлик ўлдирилди

Сешанба куни Москвада Ўзбекистоннинг яна бир фуқароси ўлдириб кетилди.

“Интерфакс” агентлигига кўра, Ўзбекистон фуқаросининг жасади 25 ноябр куни эрта тонгда Москва жануби-ғарбида топилган.

“Косигина кўчасида топилган жасадда бир нечта пичоқ излари бўлган”,- дея маълум қилди Москва милициясидаги манба.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Москва бюросига кўра, январ ойидан бошлаб Россияда славян бўлмаган фуқароларга камида 269 маротаба ҳужум қилинган. Оқибатда 114 киши нобуд бўлиб, 360 га яқин фуқаро тан жароҳати олган.

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг таъкидича, энг кўп ҳужумлар Москва, Санкт-Петербург, Воронеж ва Свердловск вилоятларида содир этилган.