Роберт Гейтс ўз лавозимида қолади

АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс янги сайланган президент Барак Обама маъмуриятида ҳам ўз лавозимида қоладиган бўлди.

АҚШ матбуотида берилаётган хабарларга кўра, Обама 20 январда президентлик фаолиятини бошлаганидан кейин Гейтс камида бир йилга ўз лавозимида қолади.

Роберт Гейтс бундан икки йил аввал Пентагон раҳбарлигига келган ва Ироқдаги стратегияни ўзгартиришга бош-қош бўлиб келаётган эди.