Этник грузинлар тазийққа учрамоқда


Ҳюман Райтс Вотч инсон ҳуқуқлари ташкилотига кўра, осетиялик жангарилар айирмачи Жанубий Осетия ҳудудида истиқомат қилувчи этник грузинларга қарши ҳужум уюштириб, уларга тегажонлик қилмоқда.

Қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган ташкилот Россия томонини осетиялик жангарилар ҳаракатларини олдини олмаётганликда айблади. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг таъкидича, этник грузинларни таҳқирлаш ҳолатлари кўпроқ Акҳалгори туманида кузатилган.

Мазкур туман Грузия хавфсизлик кучлари назорати остида эди. Бироқ август ойида Тбилиси ва Москва ўртасида бўлиб ўтган ҳарбий можародан сўнг ушбу туман назорати Россия қўшинларига ўтган эди.