Қозоқ парламенти дин ҳақидаги қонунни маъқуллади

Қозоғистон парламенти ҳукуматнинг диний ташкилотлар устидан назоратни кучайтиришига йўл очиб берувчи қонунни маъқуллади.

Ассошиэйтед Прессга кўра, янги қонун миссионерлик фаолиятини чеклайди ва рўйхатга олинмаган диний ташкилотларга солинадиган жарима миқдорини оширади.

Янги қонунга кўра, шунингдек, диний адабиётларни чоп этиб, тарқатиш ҳам чекланади.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевни қонунни имзоламасликка чақирди.