Кобулда портлашлар давом этаётир

АҚШнинг Кобулдаги элчихонасига яқин ҳудудда содир этилган кучли портлаш оқибатида тўрт киши нобуд бўлди, 20 га яқин фуқаро жароҳатланди.

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Замараи Башарийнинг билдиришича, худкуш шахс ўз машинаси хорижий ҳарбийлар колоннаси олдида портлатиб юборган.

Мазкур портлаш аҳоли зич яшовчи ҳудудда содир этилгани боис маҳаллий расмийлар қурбонлар сони яна ортиши мумкинлиги тўғрисида билдирди.