Толибоннинг собиқ матбуот котиби ўлдирилди

Афғонистонда толибон ҳаракатининг собиқ матбуот котиби Абдул Ҳақ Ҳақиқ номаълум шахслар томонидан отиб кетилди.

Хабарларга кўра, воқеа Нангарҳор вилоятида рўй берган. Маҳаллий полиция расмийларига кўра, рўй берган отишмада Абдул Ҳақ Ҳақиқдан ташқари унинг уч жияни ҳам нобуд бўлган.

Ҳозирча ушбу ҳужум учун масъулиятни ҳеч ким ўз зиммасига олгани йуқ.

Бундан икки йил аввал ҳибсга олинган Абдул Ҳақ Ҳақиқ яқинда озод қилинган эди.

Толибон собиқ матбуот котиби яқинда қилган чиқишларида ҳаракатни Афғонистондаги журналистларни нишонга олмасликка чақирган эди.