Афғонистонда 30 дан зиёд жангари ўлдирилди

Афғонистон жанубида коалиция қўшинлари ва қуролли гуруҳлар ўртасида рўй берган тўқнашувда камида 33 жангари йўқ қилинган.

НАТО етакчилигидаги ҳарбий қўмондонлик маълумотига кўра, жанглар Кандаҳордан 150 километр ғарбда жойлашган Ҳилманд вилоятида рўй берган. Ҳарбий патрул жангарилар пистирмасига тушиб қолгач, ҳарбий авиация ёрдамга келган.

Коалиция кучлари орасида қурбон бўлганлар ҳақида маълумот йўқ.