НАТО аскарлари полициячини отиб қўйди

Афғонистондаги халқаро кучлар аскарлари маҳаллий полиция ходимини отиб қўйди.

НАТОнинг бу борада эълон қилинган баёнотида айтилишича, НАТО ҳарбийлари назорат пунктига катта тезликда яқинлашаётган машинани тўхтатишга уринганлар, бироқ ҳайдовчи буйруққа бўйсунмаганидан кейин ҳарбийлар машинага қарата ўт очганлар.

Ўлдирилган ҳайдовчининг шахси аниқланганда, у маҳаллий полиция ходими бўлиб чиққан.