Наркоманлар қонуний героин билан таъминланиши мумкин

Швейцарияда наркоманларга ёрдам бериш бўйича янги дастур қўллаб-қувватланиши мумкин.

Мамлакат аҳолисининг аксари дастурни ҳаётга татбиқ этиш учун овоз берди. Шундай қилиб, Швейцарияда героин истеъмол қилувчи наркоманларга давлат тасдиғидан ўтган героин етказиб бериш йўлга қўйилмоқчи. Ушбу тартиб доимий равишда амал қилади.

Швейцарияликларининг ишонишича, наркоманияга чалинганларга нисбатан бундай ғамхўрлик жиноят даражасининг камайишига сабаб бўлади, қолаверса уларнинг саломатлигида ҳам ижобий акс этади.