Ҳюман Райтс Уотч Остонани танқид қилди

Ҳююман Райтс Вотч ташкилотига кўра, Қозоғистон ҳукумати 2010 йилда ЕХҲТга раислик қилишини оқлаш мақсадида мамлакатда юзаки демократик ислоҳотлар амалга оширган.

Қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган ташкилотнинг янги ҳисоботида айтилишича, Қозоғистонда инсон ҳуқуқлари вазияти ҳануз талаб даражасида эмас, жумладан, дин ва матбуот эркинликлари босимга учрамоқда.

Ноябр ойида расмий Остона мамлакатда сайлов ўтказиш, сиёсий партиялар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятига оид қонунларни такомиллаштиришга йўналтирилган ўзгартишларни тақдим қилган эди. Қозоқ расмийларининг таъкидича, ушбу ўзгартишлар ЕХҲТ талабларига тўлиқ мос келади.