Пьер Моррел Тошкентда

Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Пьер Моррел Тошкентга сафар бошлади.

Хабарларга кўра, Пьер Морел Тошкентда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Владимир Норов билан учрашиб, музокаралар ўтказади.

Ўзбекистондан сўнг ЕИ расмийси Туркманистонга йўл олади.

Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси тарқатган маълумотга кўра, Пьер Моррелга ушбу сафарда Европа кенгаши расмийси ҳамда ЕИга келаси йил раислик қилиши белгиланган Чехия расмийси ҳамроҳлик қилмоқда.