Ҳиндистон Покистондан натижа кутмоқда

Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги Покистоннинг мамлакатдаги олий комиссарига Мумбайдаги ҳужум юзасидан норозилик нотаси топширди.

Мазкур нота орқали Ҳиндистон ҳукумати Покистон томонидан ушбу ҳужум ортида турганларга нисбатан қатъий чоралар кўрилишини кутаëтганини билдирди.

Айни пайтда Ҳиндистоннинг ҳумкрон партияси Мумбайдаги ҳужумлар муносабати билан Покистонга нисбатан жиддий чоралар кўрилиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди.

АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райс Покистонни Мумбайдаги ҳужумлар юзасидан ўтказилаётган терговда Ҳиндистон билан тўлақонли ҳамкорлик қилишга чақирди.

Кондолиза Райс жорий ҳафта Ҳиндистонга сафар қилишни режалаштирган.