ЕИ Грузияга тергов миссияси юборади

ЕИ август ойида Россия ва Грузия ўртасида бўлиб ўтган ҳарбий можаро сабаблари ва оқибатларини ўрганувчи махсус тергов миссия ташкил этди.

Хабарларга кўра, бу ҳақдаги қарор ЕИга аъзо давлатлар молия вазирларининг Брюсселдаги учрашуви чоғида қабул қилинган.

Маълум бўлишича, ушбу миссияга БМТнинг Грузиядаги собиқ махсус вакили швейцариялик Хейди Таглиавини раҳбарлик қилади.
Ўн кишидан иборат ЕИнинг тергов миссияси саккиз ойдан сўнг икки давлат ўртасидаги можарога оид ўз хулосасини тақдим этади.