НАТОга аъзо давлатлар вазирлари учрашди

Бугун Брюсселда НАТОга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Унда Грузия ва Украинани НАТОга аъзо бўлиши учун бу давлатларга “Аъзолик учун ҳаракат дастури”ни тақдим этиш масаласи муҳокама этилади.

Расмий Вашингтон Украина ва Грузияга НАТОга аъзо бўлиш истиқболини берувчи “Аъзолик учун ҳаракат дастури”ни беришни таклиф қилиб келмоқда. Бироқ Германия ва Франция ушбу уринишларга қарши чиқмоқда. Уларнинг таъкидича, Тбилиси ва Киевнинг НАТОга аъзо бўлиши халқаро альянснинг Россия билан муносабатларига салбий таъсир этиши мумкин.