Меркурийдаги кратерга Навоий номи берилди

Халқаро астрономия уюшмаси Меркурий сайёрасидаги 15 кратердан бирига ўзбек шоири ва мутафаккири Низомиддин Мир Алишер Навоий номини беришга қарор қилди.

Бу ҳақда сайёрани тадқиқ этиш билан шуғулланувчи “Мессенжер” (Messenger) космик зонди сайти тарқатган матбуот варақчасида маълум қилинган.

Мазкур кратерларга жаҳондаги таниқли санъат намоёндалари (Сальвадор Дали, Михаил Глинка, Эдгар По ва бошқалар) номи берилган бўлиб, бу номлар мазкур лойиҳада иштирок этаётган олимлар томонидан таклиф этилган.