Обама маъмуриятига янги номлар қўшилмоқда

АҚШ демократик партияси расмийларига кўра, янги сайланган президент Барак Обама Нью-Мексика штати губернатори Билл Ричардсонни Савдо вазири этиб тайинлаш ниятида.

Ричардсон собиқ президент Билл Клинтон маъмуриятида Энергетика вазири ҳамда АҚШнинг БМТдаги элчиси лавозимида фаолият юритган.

Душанба куни Барак Обама ўз маъмуриятининг миллий хавфсизлик гуруҳи вакилларини эълон қилиб, АҚШ Давлат котиби лавозимига сенатор Ҳиллари Клинтон номзодини таклиф этди.