ЕХҲТ вазирлари учрашади

Бугун Хелсинкида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига аъзо 50 давлат ташқи ишлар вазирларининг икки кунлик анжумани иш бошлайди.

Август ойида Россия ва Грузия ўртасида рўй берган можаронинг келажакда олдини олиш масаласи муҳокамалар диққат марказида бўлади.

Анжуман давомида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик бўйича трансатлантика хавфсизлик гуруҳига Москванинг янги таклифини ошкор қилади. ЕХҲТга раислик қилаётган Финляндиянинг ташқи ишлар вазири Александр Стубб ушбу таклифга АҚШ томони алоҳида эътибор қаратаётганини айтди.

Жаноб Стубб 2 декабр куни АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс билан учрашди. Мумбай воқеалари сабабли Ҳиндистонга шошилиб кетган Кондолиза Райс Хелсинки анжуманидаги иштирокини бекор қилган.