Ироқликларнинг бесоқолларга тоқати йўқ

Ироқда бесоқолбозлик мавзусини кўтарган журналист ҳибсга олинди.

Журналистларни ҳимоя қилиш қумитаси ҳамда Чегара билмас мухбирлар ташкилоти бесоқолбозлик ҳақида ёзиб, Ироқ қонунларини бузган журналистни озод этишга чақирди.

Журналист Одил Ҳусайн 24 ноябр куни Ибрил шаҳар маҳкамаси томонидан 6 ойлик қамоқ жазосига ҳукм этилган. Суд Одил Ҳусайнга, шунингдек, 100 доллардан сал кўпроқ миқдорда жарима белгилади.