Туркман парламенти сайловларида 288 номзод қатнашади

Жорий йилнинг 14 декабр куни бўлиб ўтажак парламент сайловларида 288 номзод иштирок этиши кутилмоқда. Улардан 125 киши туркман парламентига сайланади. Бу ҳақда “Бетараф Туркманистон” газетаси мамлакат Марказий сайлов комиссиясига таянган ҳолда маълум қилади.

Мазкур сайловларга биринчи марта чет эллик кузатувчилар ва экспертлар таклиф қилинган. Улар орасида ЕХҲТ, МДҲ ва бир неча нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари бор.

Ҳозирда мамлакатда сайловолди кампанияси давом этмоқда.