Европада фоиз ставкалари камайди

Европа марказий банклари узоқ муддатли иқтисодий таназзулдан чиқиш учун фоиз ставкаларини кескин пасайтирдилар.

Европа марказий банки кейинги ўн йил ичида биринчи маротаба фоиз ставкаларини икки ярим фоиз даражасига туширди. Аввалроқ Англия банки ҳам фоиз ставкаларини сўнгги ярим аср давомида кузатилмаган даражада пасайтирган эди.