АҚШ Ироқ ҳукумати қароридан мамнун

Оқ уй Бағдод ва Вашингтон ўртасидаги хавфсизлик шартномасининг Ироқ ҳукумати томонидан маъқулланишини олқишлади.

4 декабр куни Ироқ президенти ҳузуридаги кенгаш АҚШ қўшинларининг 2011 йил сўнггига қадар Ироқ ҳудудини тарк этишини назарда тутувчи хавфсизлик битимини тасдиқлаган эди.

Ушбу келишувга президент Жалол Талабоний ва унинг икки ўринбосари Тариқ ал-Ҳошимий ҳамда Одил Абдул-Маҳдий имзо чекди.

Мазкур шартноманинг келаси йил халқ референдумига қўйилиши кутилмоқда.