АҚШда ишсизлар сони ортмоқда


АҚШ саноати ноябр ойида 533 минг иш жойини йўқотди ва бу сўнгги 34 йил ичида энг ёмон кўрсаткичдир.

Аҳолини меҳнат билан таъминлаш департаменти томонидан эълон қилган ҳисобот АҚШ иқтисодида тобора пасайиш давом этаётганидан далолатдир.

Айни пайтда Оқ уй маъмурияти мамлакат иқтисодини қайта жонлантириш учун кескин чоралар кўрилишини маълум қилди.

АҚШнинг янги сайланган президенти Барак Обама ўз навбатида иш ўрнини йўқотган америкаликларни қайта иш билан таъминлаш борасида зудлик билан зарур чоралар кўрилиши лозимлигини таъкидламоқда.