АҚШ Сенатида кўмак режаси муҳокама қилинмоқда

АҚШ Сенати глобал иқтисодий бўҳрондан жиддий зарар кўрган мамлакатнинг автомобилсозлик ширкатларига қисқа муддатли фавқулодда молиявий ёрдам кўрсатиш масаласини муҳокама қилмоқда.

Мазкур хабардан бир кун аввал АҚШ иқтисодиёти пастга шўнғишда ҳануз давом этаётгани ҳамда мамлакат саноати ноябр ойи давомида 533 минг иш жойи йўқотгани тўғрисида эълон қилинганди.

АҚШ расмийларига кўра, Конгресс етакчилари Оқ уй маъмурияти билан биргаликда General Motors, Ford ва Chrysler ширкатларига камида 15 миллиард долларлик ёрдам кўрсатиш режасини муҳокама қилмоқдалар.