Ироқ: портлашлар давом этаётир

Ироқнинг Киркук шаҳрида худкуш шахс томонидан содир этилган портлашда полициянинг бир ходими нобуд бўлди, ўнлаб фуқаро тан жароҳати олди.

Маҳаллий расмийларга кўра, портлаш шаҳар марказидаги полиция академияси биноси олдида рўй берган.

Ҳозирча ушбу портлаш учун масъулиятни ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.