Толибон АҚШни огоҳлантирди

Толиблар раҳбари Мулла Муҳаммад Умар Ғарб ҳарбийларини минглаб аскари ўлдирилмасдан олдин Афғонистонни тарк этишга чақирди.

Электрон почта орқали эълон қилинган баёнотда Мулла Умар Афғонистонда АҚШ қуролли кучлари сонининг кўпайтирилиши мамлакатда исёнлар кучайишига сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирган.

Қўшма Штатлар келаси йил бошида Афғонистонга уч минг аскардан иборат қўшимча куч жўнатишни режалаган. "The New York Times" газетаси хабарига кўра, бу кучларнинг асосий қисми пойтахт Кобул яқинига жойлаштирилади.