Грецияда тартибсизликлар давом этмоқда

Бугун Грециянинг Салоники шаҳрида юзлаб талаба ва полициячилар ўртасида тўқнашувлар рўй берди.

Учинчи кун давом этаётган ушбу тартибсизликларга шанба куни 15 яшар боланинг полиция томонидан отиб қўйилиши сабаб бўлди.

Сўнгги икки кун давомида юзлаб ўсмир Греция пойтахти Афина, Салоники ва бошқа шаҳарларда полиция билан тўқнашиб, ўнлаб машина ва дўконларга ўт қўйди.

Тартибсизликлар оқибатида 30га яқин фуқаро тан жароҳати олди. Расмийлар шу кунгача 20га яқин одамнинг ҳибсга олинганини ҳам маълум қилди.