Шимолий Корея ядровий дастури яна кун тартибида

Пекинда Шимолий Корея ядровий дастури юзасидан олиб борилаётган олти томонлама музокараларнинг навбатдаги босқичи бошланди.

АҚШ, Россия, Япония, Хитой ва иккала Корея музокарачилари расмий Пхеньянинг ўз ядровий дастурига оид тақдим этган ҳисоботини муҳокама қиладилар.

2006 йилда ядровий қурол синовини ўтказган Шимолий Корея узоқ давом этган музокаралардан сўнг иқтисодий ва молиявий кўмак эвазига ўз ядровий дастуридан воз кечишга розилик берган эди.

Бироқ яқинда Пхеньян расмийлари халқаро кузатувчиларнинг Ёнбондаги ядровий реакторда текширув ишлари олиб боришига рухсат бермаслигини эълон қилди.