9 декабрь - Коррупцияга қарши халқаро кун

БМТ бу иллатга қарши конвенция ҳам қабул қилган.

БМТ Бош котиби Бан Ки Муннинг мазкур сана муносабати билан чиқарган баёнотида ҳозирги глобал молиявий бўҳрон учун хасислик ва коррупция ҳам қисман сабабчи экани билдирилган. Баёнотда айтилишича, коррупция демократик институтлар, қонун устиворлигига путур етказади ва террорчиларга ўз фаолиятини молиялаштириш имконини яратади. Шу боис БМТ раҳбари ҳаммани ҳалол бўлишга ва қонунларга риоя қилишга чақирган.