Жаҳон банки: бўҳрон иқтисодий ўсишга путур етказди

Жаҳон банки чиқарган янги ҳисоботда 2009 йилда дунё иқтисодиётининг ўсиши 0,09 фоизни ташкил этиши башорат қилинган.

Айни пайтда Канада ҳукумати мамлакат иқтисодиётида пасайиш кузатилаётганини эълон қилди.

АҚШда эса Конгресс аъзолари автомобил ишлаб чиқарувчи учта улкан ширкат, яъни GM, Chrysler ва Ford ширкатларини таназзулдан қутқариб қолиш учун уларга 15 миллиард доллар ҳажмида маблағ бериш хусусида келишувга эришишга ҳаракат қилмоқда.