Эронликлар БМТ вакилларини даъват этдилар

10 декабр жаҳонда инсон ҳуқуқлари халқаро куни сифатида нишонланмоқда.

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 60 йиллиги муносабати билан инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи ташкилотлар ва ҳуқуқ фаоллари турли тадбирлар ўтказишни режалаштирганлар.

Айни пайтда Эрондаги инсон ҳуқуқлари ташкилотлари БМТни инсон ҳуқуқлари вазияти билан яқиндан танишиш мақсадида ушбу мамлакатга ўз вакилларини юборишга чақирди.

Сиёсий маҳбусларни ҳимоя қилиш қўмитаси вакили Шива Назар Ахарининг таъкидича, халқаро ҳамжамият Эрондаги инсон ҳуқуқлари вазияти тўғрисидаги ҳақиқатни билиши лозим.

Маълум бўлишича, эронлик ҳуқуқ ҳимоячилари БМТга йўлланган мактубда Эронда инсон ҳуқуқлари поймол этилишига оид 250 га яқин ҳолатни қайд этганлар.