Россия ОПЕК ташкилотига кириши мумкин

Президент Дмитрий Медведев Россия нефт экспорт қилувчи давлатлар уюшмаси – ОПЕКка аъзо бўлиши мумкинлигини эҳтимолдан соқит қилмади.

Курган шаҳрида Медведев айтганига асосланиб Россиядаги ахборот агентликларининг хабар қилишича, Россиянинг нефт таъминотчилари сафига қўшилиши ва янги ташкилотда фаолият юритиши Россия учун “ҳимоя чораси” бўлиши мумкин.

Россия ОПЕКка аъзо бўлмаса-да, дунёдаги нефт экспорт қилувчи энг йирик давлат ҳисобланади.