Бельгияда олти шахс Ал-Қоидага алоқадор деб топилди

Бельгияда Ал-Қоида ҳаракатига алоқадорликда гумон қилинган олти шахсга расман айблов эълон қилинди.

ЕИга аъзо давлатлар раҳбарларининг Брюсселдаги саммити арафасида 11 декабр куни Бельгияда камида 14 киши ҳибсга олинган эди.

Бельгия расмийларининг таъкидича, ушбу шахслар мамлакатда қўпорувчилик амалиётлари содир этишни режалаштирган.

Айни пайтда¸ ҳибсга олинган шахслардан саккиз нафари айбини кўрсатувчи етарли далил йўқлиги асосида суд томонидан озод этилди.