Рус аскарлари Грузия қишлоғига ўрнашиб олди

Грузия расмийларига кўра, Россия қўшинлари айирмачи Жанубий Осетия яқинидаги Грузияга тегишли қишлоқлардан бирига қайтадан ўрнашиб олган.

Грузия Ички ишлар вазирлиги матбуот котига кўра, россиялик ҳарбийлар Переви қишлоғидаги Грузия полициячиларини сиқиб чиқарган.

Айни пайтда Ройтер ахборот агентлиги ҳам минтақадаги ЕИ кузатувчиларига таяниб, россиялик ҳарбийларнинг Грузия қишлоғига киргани тўғрисида хабар тарқатди.