Швейцария воситачилик қилади

Швейцария Грузияда Россиянинг манфаатларини ҳимоя қиладиган бўлди.

Бу ҳақдаги келишувга бугун Москвада Россия ва Швейцария ташқи ишлар вазирларининг учрашувидан сўнг эришилди.

Бундан ташқар,и Швейцария расмий Москва розилиги билан Грузия манфаатларини Россияда ҳам ҳимоя қилади.

Жорий йилнинг август ойида Россия ва Грузия ўртасида бўлиб ўтган ҳарбий можародан сўнг икки давлат ўзаро дипломатик алоқаларни тўхтатган эди.