Blackwater қўриқчилари иши тафтиш қилинмоқда

Бир гуруҳ америкалик терговчилар АҚШнинг “Blackwater” хусусий қўриқчи фирмасининг иши юзасидан Бағдодда ироқликлар билан учрашмоқда.

Айни пайтда “Blackwater” фирмасининг беш ходимига 2007 йил Бағдодда тинч аҳоли вакиллари ўлимига сабаб бўлган отишмага алоқадорлик айби илгари сурилмоқда.

Ўшанда америкалик қўриқчиларнинг ҳаракатлари оқибатида тинч аҳоли вакилларидан 17 киши нобуд бўлган, 30 дан зиёд фуқаро тан жароҳати олганди.