Браун: Покистон “террор занжирида”

Британия Бош вазири Гордон Браун Лондон расмийлари тергов қилаётган жиддий террор фитналарининг тўртдан уч қисми Покистондаги эктремистларга алоқадор эканини баён қилди.

Исломободга сафари давомида қилган чиқишида Браун: “Британиядан Покистон ва Афғонистонга элтувчи террор занжири” бор”, дея таъкидлади.

Британия раҳбари Покистон, Ҳиндистон ва Афғонистон ўртасида ҳамкорликни ошириш учун кейинги бир неча кун давомида бу мамлакатларга сафар қилган эди.