Афғонистонда инглиз аскари ҳалок бўлди

Британия расмийларига кўра, Афғонистонда бир инглиз аскари ҳалок бўлган. Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, аскар душанба куни Ҳилманд вилоятининг Герешк туманида ҳалок бўлган.

Ўтган ҳафта Ҳилманд вилоятида тўрт нафар инглиз аскари нобуд бўлган эди.

Расмий маълумотларга кўра, 2001 йилда АҚШ етакчилигидаги истилодан бери Афғонистонда Британиянинг 133 нафар аскари ҳалок бўлган.