Ширкатлар бош тортмоқда

Покистон шимолий-ғарбидаги транспорт ширкатлари Афғонистондаги НАТО ва АҚШ қўшинлари учун мўлжалланган юкларни ташишдан бош тортмоқда.

Хайбар транспорт уюшмасининг раиси Шокируллоҳ Афридий, минтақада кескинлашган хавфсизлик вазияти юк ташишни давом эттириш имконини йўққа чиқарди, деди.

Афғонистондаги хорижий кучларга ташиладиган юкларнинг қарийб 75 фоизи Покистондан ўтади.

НАТО матбуот вакили ҳозирча НАТО етакчилигидаги кучларнинг таъминотида узилишлар рўй берганига оид ишоралар йўқлигини айтмоқда.