Исроил ҳарбийлари фаластинликни отиб ўлдирди

Исроил ҳарбийларининг Ғарбий соҳилда амалга оширган амалиёти чоғида фаластинлик жангари отиб ўлдирилди.

Хабарларга кўра, исроиллик аскарлар Женин шаҳрида “Исломий жиҳод” гуруҳи аъзосини ҳибсга олишга ҳаракат қилган, бироқ у қочишга урингандан сўнг ҳарбийлар томонидан отиб ўлдирилган.

Бундан ташқари, Исроил ҳарбийларига кўра, бугунги амалиётлар давомида 20га яқин фаластинлик ҳибсга олинган.