Қирғизистон ҳукумати Озодликни бўғмоқда

Қирғизистон ҳукумати Озодлик радиосининг қирғиз хизмати эшиттиришларининг мамлакатда эфирга берилишини қайта тиклашдан бош тортмоқда.

Қирғизистон давлат телерадиокомпаниясининг бошлиғи Мелис Эшимқановнинг билдиришича, Озодлик радиосининг қирғиз хизмати дастурлари мамлакат ҳукуматига нисбатан “ҳаддан зиёд салбий ва танқидий” руҳда тайёрланади.

2008 йил 5 октябрдан бошлаб Озодлик теле ва радио дастурларини эфирга узатиш тўхтатилди ва бунга радионинг телерадиокомпаниядан қарздор эканлиги сабаб қилиб кўрсатилди.

Қирғистон ҳукумати теле ва радио дастурлар мазмуни билан улар эфирга берилишидан олдин танишишни талаб қилмоқда.

Аммо “Озод Европа/Озодлик Радиоси” эшитиришлари бўйича бошқарув кенгаши бу талабни мутлақо деб рад этмоқда..

Қирғиз мухолифати радио дастурлари тўхталиши ортида сиёсий сабаблар борлигини таъкидлар экан, бу ҳолатни мамлакатда сўз эркинлигига босим дея атамоқда.