Греция: намойишлар давом этиши мумкин


Греция пойтахти Афинада бир гуруҳ талабалар мамлакатдаги норозилик намойишларини пайшанба куни ҳам давом эттириш чақириғи битилган шиорларни қадимий Акропол обидасига ўрнатди.

Кеча тунда эса бошқа бир гуруҳ талабалар Греция телерадио маркази биносига бостириб кириб, ҳукуматга қарши қаратилган баёнот ва шиорларни эфирга узатилишини талаб қилди.

Грециядаги тартибсизликлар қарийб икки ҳафтадан буён давом этмоқда.

Радикал руҳдаги ёшлар ва талабалар бу тартибсизликлар давомида Грециянинг йирик шаҳарларида ўнлаб банк муасассалари, дўконлар ва машиналарга ўт қўйди.

Тартибсизликларнинг бошланишига эса 6 декабр куни Афинада бир полиция ходимининг 15 яшар болани отиб ўлдиргани сабаб бўлди.