Арманистонда мухолифатчилар судга тортилади

Арманистонда 19 декабр куни мухолифатнинг таниқли етти вакили, жумладан мамлакат собиқ ташқи ишлар вазири устидан маҳкама жараёни бошланади.

Хабарларга кўра, собиқ бош вазир Александр Арзуманиян, парламентнинг уч аъзоси ҳамда икки мухолифатчига феврал ойида Арманистонда уюштирилган намойишлар чоғида ҳукуматни куч билан ағдаришга уриниш айби қўйилмоқда.

Ўшанда собиқ президент Левон Тер Петросяннинг мингга яқин тарафдори Арманистонда ўтказилган президент сайлови натижаларига қарши 11 кун давомида норозилик намойиши ўтказган эди.

Намойишлар чоғида полициянинг икки ходими ва тинч аҳоли вакилларидан саккиз киши нобуд бўлиб, ўнлаб фуқаро тан жароҳати олган эди.