Европа парламенти 20-20-20 режасини қабул қилди

Европа парламенти глобал иқлим ўзгаришига қарши кураш, жумладан, 2020 йилга қадар атмосферага чиқарилаётган заҳарли газлар миқдорини 20 фоизга қисқартиришни назарда тутган ЕИ режасини маъқуллади.

Мазкур режа ЕИга аъзо барча 27 давлат раҳбарлари томонидан қўллаб-қувватланган эди.

Ушбу режада заҳарли газлар миқдорини камайтиришдан ташқари, 2020 йилга қадар қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш ҳажмини 20 фиозга ошириш ҳам назарда тутилган.

Айни пайтда¸ ЕИ атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган мазкур режасининг бошқа давлатларга ўрнак сифатида хизмат қилишига умид билдирмоқда.