Обама 2008 йилнинг энг машҳур одами

"Time" нашри АҚШнинг янги сайланган президенти Барак Обамани 2008 йилнинг энг машҳур одами, деб эълон қилди.

Нашрга кўра, Барак Обама “бундай ғамгин даврда порлоқ келажакка бўлган ишончи учун” ушбу мақомга сазовар бўлган.

Шунингдек, нашрнинг таъкидича, Обама жаҳон бўйлаб миллионлаб фуқароларни ўзига ром эта олган.

АҚШ нашри ҳар йили ўзининг декабр ойидаги сонида дунë ҳаëтига таъсир кўрсата олган сиëсатчилар¸ олим¸ спортчи ва санъаткорларга йилнинг энг машҳур одами мақомини тақдим этиб келади.