Албаниялик аскарлар Ироқдан олиб чиқилади


Албания Ироқдаги ўз ҳарбийларини ортга қайтармоқда.

Албания нашрларига кўра, мамлакат мудофаа вазири Газменд Окета Ироқдаги ҳарбийларнинг шанба кунгача ўз ватанига қайтариш жараёнини тезлатиш мақсадида Мосул шаҳрига сафар қилган.

Бундан бир оз аввал Босния ҳукумати ўз ҳарбийларини Ироқдан олиб чиққанини маълум қилган эди.

Буюк Британия раҳбарияти ҳам келаси йилнинг июн ойига қадар ўз ҳарбийлари Ироқни тарк этишини билдирган.